UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 дек 10:09
Янгиликлар

Бошқалар

Абу-Дабида зафар қучган спортчилар тантанали кутиб олинди

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида пенчак-силат спорт тури бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида юртимиз спортчилари 38 та медаллар шодасига эга чиқди.

Муросасиз баҳслар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон спортчилари 7 та олтин, 11 та кумуш, 20 та бронза медалига сазовор бўлди.  

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон номини улуғлаган юртимизнинг ғолиб спортчилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.  

Спорт вазирлиги масъуллари, Ўзбекистон пенчак-силат спорт федерацияси расмийлари ва спортчиларнинг яқинлари иштирок этган кутиб олиш маросимида Абу-Дабида муваффақиятга эришган спортчи ёшларга совғалар тақдим этилди.  

Жаҳон чемпионатидаги ўзига хос натижа келгуси ютуқларга пойдевор бўлиши таъкидланди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг