UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

23 дек 07:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби ўзгарди, у ҳинд боксчисига қарши рингга чиқади + ПОСТЕР

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев 20 декабрь куни навбатдаги жангини ўтказиши керак эди.

Хабар берганимиздек, чарм қўлқоп устамиз Самарқанд шаҳридаги Family Park мажмуасида ташкил этилиши керак бўлган проф бокс оқшомининг асосий жангида конголик 32 ёшли Мардочее Кувеса Катомбега қарши рингга чиқиши лозим эди. 

Аммо бу турнир белгиланган муддатда ўтказилмади ва янги санага кўчирилди. 4 январь куни Самарқандда ташкил этиладиган бокс оқшомининг асосий жангида Эргашевнинг ўзи рингга чиқади, фақат бошқа рақибга қарши. У ўша куни ҳиндистонлик Гурприт Сингҳга қарши жанг ўтказади. Бу бокс турнирини Шоҳжаҳон Эргашевга тегишли Top Seven Fighters компанияси ташкил қилмоқда.  

Маълумот учун, 33 ёшли Шоҳжаҳон Эргашев ҳозиргача 27 та жанг ўтказиб, 25 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. Гурприт Сингҳ эса 11 ғалаба (3 нокаут), 3 мағлубият ва 1 дурангга эга. Сингҳ охирги жангини 2024 йилнинг 30 ноябрь куни ўз ватанида ҳамюрти Дигари Манешга қарши ўтказиб, иккинчи раундда техник нокаут эвазига зафар қучган. Эргашев эса сўнгги жангини февраль ойида Фарғонада угандалик Жунжу Пауэрга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг