UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 авг 12:34
Янгиликлар

Шахмат

Abu Dhabi Chess Festival 2024. Нодирбек Якуббоев 3-турдан сўнг юз фоизлик натижа билан пешқадам!

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 63 600 АҚШ долларини ташкил этувчи Abu Dhabi Chess Festival 2024 турнирининг "Masters" гуруҳида 11 нафар шахматчимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти.  

Қувонарлиси, ортда қолган 3-турдан сўнг Нодирбек Якуббоев (2655) юз фоизлик натижа билан мусобақада пешқадамлик қиляпти. Фақат икки нафар иштирокчи 3 та партиянинг барчасида ғалаба қозонган. FIDE байроғи остида ўйнаётган Володар Мурзин ҳам Нодирбек сингари 3 очкога эга. У қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бугун 4-турда айнан икки пешқадам ўзаро дона суришади. 

Якуббоев 3-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик Ҳарикришанни мағлубиятга учратди. Уч имкониятдан 2,5 очко жамғарган Жавоҳир Синдаров (2674) оқ доналарда италиялик Альберто Барп (2452)дан устун келди. 

Халқаро мастеримиз Баҳром Бахриллаев (2344) қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, рейтингда ўзидан юқорида бораётган колумбиялик гроссмейстер Хосе Кардосо (2507)ни таслим этди. Бахриллаев 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 11-ўриндан жой олган. Учинчи поғонада бораётган эронлик гроссмейстер Амин Табатайи (2712) ҳисобида ҳам 2,5 очко бор. Жами 36 нафар шахматчи 2,5 очкодан жамғарган.  

 "Мастерс" гуруҳида қатнашаётган шахматчиларимиздан Шамсиддин Воҳидов (2643) ҳам ғалабага эришди. Ёш гроссмейстеримиз қора доналарда ҳиндистонлик Ажай Сантошни енгди. Бу турда Ортиқ Ниғматов, Абдималик Абдисалимов ва Афруза Ҳамдамова рақиблари билан дуранг ўйнайшди. Муҳиддин Мадаминов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Саидакбар Сайдалиев ва Ҳумоюн Бегмуратов имкониятни бой беришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг