UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 авг 10:56
Янгиликлар

Шахмат

Abu Dhabi Chess Festival 2024. Нодирбек Якуббоев иштирокидаги марказий баҳсда дуранг, Синдаров пешқадамлар сафида!

Шу кунларда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 63 600 АҚШ долларини ташкил этувчи Abu Dhabi Chess Festival 2024 турнирининг "Masters" гуруҳида 11 нафар шахматчимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Ортда қолган 4-турда пешқадам Нодирбек Якуббоев (2655) FIDE байроғи остида ўйнаётган Володар Мурзин билан муросага келди. Мурзин ҳам Нодирбек сингари 3 очкога эга бўлиб турганди. 

Икки етакчининг очко йўқотишидан таъқибчилар унумли фойдаланиб қолишди. Жумладан, Жавоҳир Синдаров муҳим ғалабага эришиб, очколарини 3,5 тага етказди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-ўринга кўтарилиб олди. Ҳамюртимиз оқ доналарда ҳаракат қилиб, ҳиндистонлик Шрихаридан устун келди.     

Тўртинчи турда шахматчиларимиздан Шамсиддин Воҳидов, Абдумалик Абдусалимов, Ортиқ Ниғматов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Саидакбар Сайидалиев ва Ҳумоюн Бегмуратов ғалабага эришишди. Баҳром Бахриллаев, Муҳиддин Мадаминов ва Афруза Ҳамдамова эса рақибларига имкониятни бой беришди. 

Бугун ўтказиладиган 5-тур олдидан Нодирбек Якуббоев 3,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни эгаллаб турибди. Володар Мурзин 3,5 очко билан пешқадамликни ўз қўлига олди. Жами 14 нафар шахматчи ҳисобида 3,5 тадан очко бор. Абдумалик Абдусалимов, Ортиқ Ниғматов ва Шамсиддин Воҳидов ўз очколарини 3 тага етказиб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг