UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 авг 13:02
Янгиликлар

Шахмат

Abu Dhabi Chess Festival 2024. Тўрт нафар шахматчимиз етакчилар сафида

Шу кунларда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 63 600 АҚШ долларини ташкил этувчи Abu Dhabi Chess Festival 2024 турнирининг "Masters" гуруҳида 11 нафар шахматчимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Ортда қолган 5-турда пешқадамлар сафида бораётган ва ҳали мағлубиятга учрамаган Нодирбек Якуббоев (2655) ва Жавоҳир Синдаров (2674) ўз рақиблари билан дуранг ўйнашди. 

Ҳар икки гроссмейстеримиз ҳам бу турда ҳиндистонлик шахматчиларга қарша қора доналарда ҳаракат қилишди. Синдаров Пранав (2598), Якуббоев эса Субраманиям Бхарат билан муросага келган. Яна бир гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2643) қора доналарда филиппинлик Даниэль Куизонни мағлубиятга учратди ва очколарини 4 тага етказиб олди.  

Бешинчи турда шахматчиларимиздан Абдумалик Абдусалимов ва Муҳиддин Мадаминов ҳам ғалаба қозонишди. Ортиқ Ниғматов ва Баҳром Бахриллаев рақибларига имкониятни бой беришган бўлса, Муҳаммадзоҳид Суяров, Саидакбар Сайидалиев ва Афруза Ҳамдамова дуранг натижа қайд этишди. 

Бугун ўтказиладиган 5-тур олдидан Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдаров, Абдумалик Абдусалимов ва Шамсиддин Воҳидов 4 очкодан жамғаришган. Қўшимча кўрсаткичларга кўра энг яхши натижа қайд этиб турган Нодирбек турнир жадвалида 4-ўриндан жой олган. Синдаров 9, Абдусалимов 14, Воҳидов эса 16-поғонани банд этган. Кучли учликдан жой олган Володар Мурзин, Дэвид Паравян ва Луке Мендонка ҳисобида 4,5 тадан очко бор.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бугун ўтказиладиган 6-турда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Тўрттадан очкога эга Нодирбек Якуббоев ва Абдумалик Абдусалимов ўзаро партияда муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Жавоҳир Синдаров қора доналарда ўзи сингари 4 очкога эга сингапурлик Тин Жин Гяога қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг