UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 сен 19:39
Янгиликлар

Енгил атлетика

“Афросиёб Арена”да енгил атлетика бўйича Марказий Осиё IV Очиқ чемпионати ўтказилмоқда

Теглар :  Енгил атлетика
Самарқанд шаҳрида енгил атлетика бўйича Марказий Осиё IV Очиқ чемпионати бошланди.

Мазкур мусобақада ҳамюртларимиздан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, шунингдек, таклиф бўйича Таиланд ва Малайзия каби давлатлардан 200 нафарга яқин спортчи қатнашмоқда.

Халқаро турнирга “Афросиёб Арена” спорт мажмуаси мезбонлик қиляпти. Мазкур спорт мажмуаси 15 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.

2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларига биноан қурилиши бошланган спорт мажмуасида World Athletics Бутунжаҳон енгил атлетика федерациялари ассоциацияси талабларига мувофиқ ҳолда кенг кўламдаги реконструкция ишлари амалга оширилди.

Стадион сўнгги русумдаги спорт ускуналари, замонавий югуриш қопламаси, дренаж тизими, ёритиш ва овоз тизимлари билан жиҳозланган. Бугунги кунда “Афросиёб Арена” спорт мажмуаси – Ўзбекистондаги халқаро спорт мусобақаларини қабул қилишга муносиб бўлган дастлабки сертификатланган стадион ҳисобланади. Таъкидлаш керак, “Афросиёб Арена” спорт мажмуаси Марказий Осиё IV Очиқ чемпионати арафасида қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.

Очиқ чемпионатда енгил атлетикачилар асосан югуриш ҳамда техник турларда иштирок этишмоқда. Буларга баландликка сакраш, таяниб сакраш, узунликка сакраш, уч ҳатлаб сакраш, диск, болға, найза улоқтириш сингари йўналишлар киради.

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси деярли барча турларда қатнашмоқда. Мусобақада V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиб ва совриндорлари Шарифа Давронова, Анвар Анваров, Суҳроб Хўжаев, Фарида Солиева, Наргиза Қўчқорова, Роксана Худоярова каби маҳоратли спортчилар куч синашишмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг