UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

23 дек 07:29
Янгиликлар

Оғир атлетика

Адҳамжон Эргашев ва Муниса Одилова Қатарда шоҳсупага кўтарилди

Хабар берганимиздек, шу кунларда Қатарнинг Доҳа шаҳрида оғир атлетика бўйича 10th Weightlifting Qatar Cup турнири ўтказилмоқда.

Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари дастлабки медалларга эга чиқишди.

Мусобақа доирасида аёллар ўртасида 48 кг вазн тоифасидаги баҳсларда чиқиш қилган Муниса Одилова даст ва силтаб кўтариш, шунингдек, умумий 143 кг натижа билан икки кураш якуни бўйича ҳам иккинчи бўлди. Якунда Одилова мусобақани 3 та кумуш медаль билан ниҳоясига етказди.

65 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда эса ҳамюртимиз Адҳамжон Эргашев даст кўтариш, силтаб кўтариш ҳамда икки кураш якунига кўра, учта бронза медалини қўлга киритди.

Эътиборлиси, Адҳамжон Эргашев икки йиллик танаффусдан сўнг кетма-кет иккинчи мусобақада ҳам шоҳсупага кўтарилиб, ўзининг юқори спорт формасини яна бир бор намоён этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг