UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 ноя 09:38
Янгиликлар

Шахмат

Афруза Ҳамдамовада яна ғалаба, уни жаҳон чемпионлигидан ярим очко ажратиб турибди

Бразилиянинг Санта-Катарина штати Флорианополис шаҳрида шахмат бўйича учта ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунё биринчилигининг 16 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида Афруза Ҳамдамова муваффақиятли одимламоқда. Ҳамюртимиз 9-турда FIDE байроғи остида ўйнаётган Яна Жаповани оқ доналарда мағлубиятга учратиб, ўз очколарини 8,5 тага етказиб олди. 

Ҳамдамова 9 та учрашувдан фақат биттасида дуранг ўйнаб, қолган барча партияларда зафар қучди. Олдинда яна иккита тур бор. Афрузанинг энг яқин таъқибчиси яна бир FIDE байроғи остидаги Лейла Табермакова 7 очкога эга бўлиб турибди. Шахматчимиз 8-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, Табермаковани таслим этганди. Бугун ватандошимиз 10-турда ҳиндистонлик Мриттика Маликка қарши қора доналарда ўйнайди ва дуранг ҳам уни жаҳон чемпионига айлантиради. Афруза Ҳамдамова ўтган йили Италияда 14 ёшгача шахматчилар ўртасида ҳам жаҳон чемпиони бўлган эди. 

Бразилиялидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача ўғил болалар мусобақасида қатнашаётган Жавоҳир Бозоров 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 20-ўринни эгаллаб турибди. У 9-турда АҚШ вакили Велант Талвалкардан устун келди. Бугун у 10-турда қора доналар FIDE байроғи остида ўйнаётган Алексей Прохоровга қарши баҳс олиб боради. Бу ёш тоифасида қозоғистонлик Эдгар Мамедов 7,5 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди.   

Қувонарлиси, 14 ёшгача қизлар мусобақасида муваффақиятли тарзда иштирок этаётган Нилуфархон Имомқўзиева жаҳон чемпионати медалларидан бирини қўлга киритишга жуда яқин турибди. Шахматчимиз 9-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, франциялик Эмили Негрени мағлуб этди. Нилуфар 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни банд этган. Пешқадам Диана Ҳафизова (FIDE) ҳисобида 8 очко бор. Ҳамюртимиз 8-турда айнан Дианага ютқазиб қўйганди. Бугун Имомқўзиева 10-турда қора доналарда Оксана Горячкина (FIDE)га қарши баҳс олиб боради.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг