UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 фев 12:01
Янгиликлар

Шахмат

"Ал-Беруний" халқаро турнирида 2-тур учрашувлари ўтказилди (барча натижалар)

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган шахмат бўйича "Ал-Беруний" номидаги II Халқаро шахмат турнирида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Умумий мукофот жамғармаси 68 700 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақа уч гуруҳда ўтказилмоқда. "Мастерс" гуруҳида ҳамюртларимиздан энг яхши натижага ҳозирча ёш гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов эришмоқда. У бир ғалаба ва бир мағлубият билан 1 очко жамғарган ҳолда 10 иштирокчи орасида 7-ўринни эгаллаб турибди. Абдусалимов 2-турда қора доналарда венгриялик Санан Сюгировга имкониятни бой берди. Ортиқ Ниғматов арманистонлик Ҳайк Мартиросяндан енгилди. Муҳиддин Мадаминов хитойлик Ма Кюн билан муросага келди. Афруза Ҳамдамова россиялик Владислав Артемьев билан дуранг ўйнади. Рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони россиялик Володар Мурзин арманистонлик Шант Саргсянга ютқазиб қўйди.

"Челленжер" гуруҳида қатнашаётган шахматчиларимиздан бу турда ҳам ҳеч ким ғалаба қозона олмади. Саидакбар Сайдалиев россиялик Иван Землянский билан, Алмас Раҳматуллаев қозоғистонлик Ринат Жумабаев билан дуранг қайд этди. Ҳумоюн Бегмуратов оқ доналарда Дэвид Паранянга Муҳаммадзоҳид Суяров Арсений Нестеровга ютқазиб қўйди. 

"Фьючерс" гуруҳида рейтинги 2400 ва ундан юқори 6 нафар хорижлик шахматчи қатнашяпти. Умида Омонова ушбу гуруҳнинг биринчи рақамли иштирокчиси россиялик Клементи Сичев (2542) билан дурангга эришганди. Бу сафар у қора доналарда ўйнашига қарамай, украиналик гроссмейстер Виталий Бернардский билан муросага келди. Асрорбек Омонов туркманистонлик Сапармират Атабаев билан дуранг қайд этди. Нилуфар Якуббаева ва Гулдона Каримова бу турда мағлубтият аламини тотиб кўришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг