UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 сен 21:02
Янгиликлар

Каратэ

Алам Муллаев ўз лавозимини тарк этди, каратэга навбатдаги раҳбар сайланди

Теглар :  Каратэ
Бугун Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон каратэ WKF федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Адҳам Икрамов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, федерация ходимлари ва терма жамоа аъзолари, ҳудудий вакиллар (ZOOM платформаси орқали), фахрийлар иштирок этишди. Конференция кун тартибидан федерацияга янги раис сайлаш, унинг раҳбарияти ва Ижроия қўмитаси таркибини қайтадан шакллантириб олиш каби масалалар ўрин олди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан А.Икрамов каратэнинг мазкур йўналиши ўзбекистонлик ёшларнинг севимли спорт турларидан бири эканлиги, айниқса чекка ҳудудларда унга қизиқувчилар кўпчиликни ташкил этиши, ўз навбатида, ушбу спорт тури мамлакатимизда анча ривожлангани ҳамда терма жамоамиз аъзолари халқаро майдонларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишаётганини алоҳида эътироф этди.

Конференция кун тартибидан ўрин олган масалалар бир овоздан тасдиқлангач асосий жараёнга ўтилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти масъул ходими, бунгача спорт соҳасида турли лавозимларда самарали фаолият олиб борган Рашид Азатович Талипов номзоди федерация раиси лавозимига таклиф этилди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шу тариқа Рашид Талипов Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси раиси этиб сайланди. Шу пайтгача федерация раҳбари сифатида фаолият олиб борган Алам Муллаев, шунингдек, Бахтиёр Нигматуллаев, Анвар Муҳамедов, Сапармурод Джиемуротов, Илҳом Мамадалиев, Бурхон Раҳмонов ҳамда Дилноза Бакирова раис ўринбосари, бунгача федерация Ижрочи директори лавозимида ишлаган Фарруҳ Ташкентбаев федерация Бош котиби этиб сайланди. Шунингдек, тадбир давомида Ижроия қўмитаси аъзолари ҳам шакллантирилиб, ташкилотнинг янги таҳрирдаги низоми тасдиқланди.

Йиғилишда сўзга чиққан Рашид Талипов юксак ишонч учун миннатдорлик билдирган ҳолда, юртимизда каратэ спортини ривожлантириш йўлида астойдил хизмат қилишини таъкидлади. Шу билан бирга, олдинда турган йирик мусобақалар, жумладан, жорий йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини юксак савияда ташкил этишда барчани ҳамжиҳат бўлишга чақирди.

Шу тариқа, Ўзбекистон каратэ WKF федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг