UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Ўзбекистон - Туркия ва бошқалар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-кунидан ОНЛАЙН НАТИЖАЛАР 0 15:15УЕФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан ҳар бир федерацияга 10 млн доллардан тўлашни талаб қилди — L’Équipe 0 14:38Японияда ООК Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди 0 13:30Маҳмуд Мурадов олти нафар рақибга қарши жанг қилиб, қанча пул ишлаб олиши аниқ бўлди 0 12:16Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. 3-турдан сўнг турнир жадвали қандай кўринишда? 0 11:30Бундеслиганинг барча даврлар рекорди янгиланди 0 10:15Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: йигитлар Туркия билан, қизлар эса Аргентинага қарши дона суришади 0 09:57Шаҳзодбек Ярашев Чеченистонда ўтказилган эркин кураш турнирида совриндор бўлди 0 08:45Баҳодир Жалолов 17 октябрь куни жанг қилади 0 07:52Хаби Алонсо АПЛнинг антирекордини такрорлади 0 22:25Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Иккита терма жамоамиз мағлубиятларни қабул қилиб олди 0 18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0 17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0

21 дек 07:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бир неча яккакурашчимиз жанг ўтказган Karate Combat Лигаси молиявий инқирозга учради

Karate Combat, тўлиқ контактли каратэ бўйича жанглар ўтказадиган биринчи профессионал лиганинг молиявий инқирозга учрагани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тўловлар йўқлигидан оммавий равишда шикоят қилаётган жангчилар ва ходимлар ортиб бормоқда. Лига жангчилар ва ишчилар олдида қарздор бўлиб қолган.

Тўловлар кечиктирилганини оммага маълум қилганлар орасида аргентиналик Эмилиано Сорди ва собиқ UFC жангчиси Луис Пенья (кейинчалик у ўз постини ўчириб ташлаган ва миш-мишларга кўра, Karate Combat’дан ўзига тегишли гонорарни олган) ҳам бор.

Бундан ташқари, Лиганинг техник ходимлари бир неча бор маошлари кечикаётгани ҳақида хабар беришган. Karate Combat Лигаси 2018 йилда ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи Дубайда жойлашган бўлиб, эгаси Кайман оролларида жойлашган жамғарма ҳисобланди.

Эътиборлиси, Karate Combat Лигасида аралаш яккакураш усталаримиздан Анвар Бойназаров, Хотамбек Бойназаров, Шоҳрух Холмуродов ва Саидёқуб Қаҳрамонов ўз жангларини ўтказишган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг