UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 июл 08:23
Янгиликлар

Дзюдо

Almaty Cadets Asian Cups 2025. Биринчи кун якунига кўра 16 та медаль билан 1-ўриндамиз!

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё кубоги бошланди.

Baluan Sholak аренаси мезбонлик қилаётган ушбу мусобақада 4 қитъанинг 10 давлатидан келган жами 459 (292 ўсмир, 167 қиз) нафар дзюдочи медаллар йўлида баҳс олиб бормоқда. 

Almaty Cadets Asian Cups 2025 турнирининг илк куни ўғил болалар -50, -55, -60, -66 кг, қизлар эса -40, -44, -48 ва -52 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. Катта таркибда мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик дзюдочилар илк кунги беллашувларда 4 та олтин, 6 та кумуш, 6  та бронза медалини қўлга киритишди. Ўзбекистон терма жамоаси жами 16 та медаль билан биринчи кунги баҳслар якуни бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаб турибди.  

Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Алматидаги мусобақани бевосита аренадан кузатиб бормоқда. Бу медаллар учун курашётган кадетларимизга қўшимча далда бўлмоқда. 


Биринчи кун шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:

Олтин медаллар

-50 кг: Хуршид Султонов 

-60 кг: Дилшод Каримов 

-40 кг: Алина Колючева 

-48 кг: Гулмира Холмурзаева  


Кумуш медаллар

-50 кг: Муҳаммадқодир Шодмонов  

-55 кг: Беҳрузжон Очилов  

-66 кг: Санжарбек Ашуров 

-40 кг: Моҳинур Оллаберганова 

-44 кг: Динора Ҳасанова 

-52 кг: Нигина Умирзоқова 


Бронза медаллар

-55 кг: Илёс Митанбоев 

-60 кг: Амирхон Озодов

-66 кг: Султонбек Қўлдошбоев 

-40 кг: Дилафруз Болтабоева

-48 кг: Наргиза Дўстмаматова 

-52 кг: Зуҳра Алимова 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг