UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 сен 13:36
Янгиликлар

Шахмат

Амалдаги Олимпиада чемпионлари мағлуб бўлган 4-турда асосий рақибларимиз қандай натижа қайд этишди?

Хабарингиз бор, шу кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кетма-кет учта ғалабадан кейин 4-турда Вьетнамга имкониятни бой берди. Ёш гроссмейстерларимиз 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-турида Тринидад ва Тобаго, 2-турда Миср, 3-турда эса Хорватияни бир хил 3,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди. 

Бешинчи тур олдидан 100 фоизлик натижа қайд этган давлатлар сони 8 тага тушди. Ҳиндистон, Испания, Хитой, Вьетнам, Озарбайжон, Польша, Венгрия ва Украина терма жамоалари 4 та партиянинг барчасида зафар қучган. Ўзбекистон қўшимча кўрсаткичларга кўра 6 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди. 

Терма жамоамизнинг асосий рақиблари ўтган турда муҳим ғалабаларга эришишди. Украина АҚШга илк мағлубиятни тақдим этди - 2,5:1,5. Ҳиндистон терма жамоаси Сербияни 3,5:0,5, Венгрия Италияни 2,5:1,5, Хитой Арманистонни 2,5:1,5, Озарбайжон Черногорияни 3:1, Польша Литвани 2,5:1,5, Испания Швецияни 3,5:1,5 ҳисобида таслим этди. 

Бугун ўтказиладиган 5-турнинг 4 та жуфтлигида 100 фоизлик натижа қайд этган терма жамоалар ўзаро тўқнаш келишади ва табиийки фақат ғалаба қозонган давлатлар сони тенг ярмига камаяди. 


5-турнинг марказий учрашувлари:

Ҳиндистон - Озарбайжон

Украина - Венгрия

Испания - Хитой

Вьетнам - Польша

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг