UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 июл 09:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Аманда Нуньес: "Шу сабаб Бразилияни тарк этишимга тўғри келган"

ММА жангчиси Аманда Нуньес Бразилияда уни ҳурмат қилмаслигини тан олди.

"Ўйлашимча, бразилияликлар мени ёқтиришмайди. Чунки мен штатларда яшайман ва фаолиятимни Strikeforce ва UFC каби йирик промоушенда бошланганман. Бразилияни тарк этишимга тўғри келган, акс ҳолда жанг қила олмаган бўлардим. Имконим туғилиши билан ундан фойдаландим ва ҳозирги даражага етишдим. Билмадим, балки бразилияликларга четга кетмай Бразилияда қолган жангчилар ёқар. Улар мени ёқтирмаслиги мумкин. Нима ҳам қила олардим?" - дея Нуньеснинг сўзларидан иқтибос келтиради MMAFighting.

Эслатиб ўтамиз, Нуньес 31июль куни UFC 277 турнирида Жулианна Пеньяга қарши реванш жанги ўтказади. Ўтган йилнинг декабрь ойида Жулианна Пенья шов-шувли тарзда Аманда Нуньесни иккинчи раундда бўғиш усули эвазига мағлубиятга учратган эди

Пенья аралаш яккакурашларда 15 та жанг ўтказган ва уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган 4 тасида эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Нуньес 26 та жанг ўтказиб, уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган ва 5 тасида мағлубиятга учраган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг