UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0 09:05Россиялик спортчиларга Европа Иттифоқидаги мусобақаларда қатнашиш тақиқланади 0 08:34Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026. Биринчи кун 12 та медаль қўлга киритдик! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:03Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммараджу илк партияси таҳлили 0 07:32ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз майдонида ПСВни тор-мор этди 0 07:01Темиров ва Гусковнинг вазнлари рейтингида ўзгаришлар — Асу икки поғона пастлади, Кавана ўз ўрнида 0 22:42Жаҳон тожи учун матч. Жавоҳир Синдаров илк партияни якунлади 0 19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0

28 ноя 08:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Она шер" Аманда Нуньес овга қайтмоқда, у чемпионлик камари учун жанг қилади + ПОСТЕР

Аёллар ўртасида икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, бразилиялик "қотил шер" Аманда Нуньес фаолиятини қайта тиклади, Дана Уайт унга илк жангидаёқ камарни қайтариб олиш имкониятини берди.

Аманда 2026 йилнинг 24 январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC 324 турнирининг co-main event, яъни муҳимлиги жиҳатидан иккинчи жангида амалдаги вазн чемпиони америкалик Кайла Харрисонга қарши октагонга чиқади. Бу хабарни расман UFC президенти Дана Уайт эълон қилди.

Маълумот учун, шу йилнинг июнь ойида дзюдо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони ҳисобланган Кайла Харрисон Жулианна Пеньяни иккинчи раундда кимура усулида мағлубиятга учратиб, UFC чемпионлик камарини рақибасидан тортиб олганди. Кайла дунёнинг энг кучли Лигасидаги ўзининг учинчи жангидаёқ промоушен чемпионига айланган эди.  

Аманда Нуньес эса 2023 йилнинг июнь ойидан бери жанг ўтказмайди. Ўшанда у Ирен Алданани ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлуб этган ва фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Нуньес бу билан ўзига тегишли бўлиб турган икки вазндаги чемпионлик камарларини вакант, яъни эгасиз қолдирганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг