UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 май 12:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ана холос! Топурия ўзини UFC юлдузи даражасига олиб чиққан жамоаси билан хайрлашди

Теглар :  Илия ТопурияUFC
Келаси ойда Илия Топурия енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини қўлга киритишга уриниб кўради.

Лекин Чарльз Оливейрага қарши кечадиган ушбу жангда Илияни шу даражага олиб чиққан мураббийлари бўлмайди. Marca нашри берган хабарга қараганда, Топурия ўз мураббийлари Хорхе ва Аугусто Климента билан хайрлашган. Унинг бу қарорини Илиянинг акаси Александр Топурия ҳам қўллаб-қувватлаган.

Томонлар яхши йўл билан хайрлашишган. Бундай қарорга келинишига Илия ва мураббийлар яшаш ҳудудлари орасидаги катта масофа сабаб бўлгани айтилмоқда.   

"Улар бошқа-бошқа шаҳарларда яшайдилар. Бу эса ҳамиша кўнгилдагидек ишлаш учун тўсқинлик қилиб келмоқда", – дея Топуриянинг жамоасидагилар сўзларини келтирмоқда Marca. 

Маълумот учун, ака-ука Климентлар Испаниянинг Аликанте шаҳридаги "Climent Club" машғулот базасининг эгалари ҳисобланади. Айнан шу залда Топурия 15 ёшидан машғулотларни бошлаган ва ҳозиргача жангларига шу ерда тайёргарлик кўриб келган. 

"Ўтган йиллардаги ҳамкорлик ва шу даражага чиқишимда ёрдам берганликлари учун мураббийларга раҳмат айтаман. Уларнинг келгуси лойиҳаларида омад тилайман", – деди Илия Топурия. 

Ҳозирча Топуриянинг янги мураббийлар штаби эълон қилинмаган. Лекин унинг бокс бўйича мураббийи Хави Климент ҳамкорликни давом эттиради. Шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис доктор Альдо ҳам жамоада қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг