UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 июл 07:01
Янгиликлар

Футбол

"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2`да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси

Теглар :  АндижонОЧЛ 2
"Андижон" футбол клуби 2025/26 йилги мавсумда ўз тарихида илк маротаба Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бу нафақат клуб, балки бутун Андижон вилояти учун катта шараф ва муваффақиятли саналади.    

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Легионерлар билан музокаралар олиб бориляпти, инфратузилма яхшиланяпти. Жамоа тўп тепадиган "Бобур Арена" стадионида ҳам халқаро ўйинларга мос равишда шарт-шароитлар яратилмоқда.

Хўш, "Андижон" кимларга қарши тўқнаш келиш мумкин?

ОЧЛ 2 гуруҳ босқичи қуръа орқали аниқланади. Андижонликлар катта эҳтимол билан Марказий Осиё ёки Ғарбий Осиё жамоалари билан рақобатлашади. Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Хиндистон, Эрон, Иордания, Ироқ, Туркманистон каби давлатларининг клублари билан ўйнаш эҳтимоли мавжуд.

Қуръа қачон?

ОФК томонидан расман эълон қилинган қуръа маросими 2025 йилнинг 16 август санасида Малайзия давлатида бўлиб ўтади.

"Андижон" мусобақада 2-саватчадан ўрин эгаллаган. Қуйида саватчадан ўрин олган жамоалар билан танишишингиз мумкин:

1. "Истиқлол" (Эрон)

2. "Андижон" (Ўзбекистон)

3. Ироқнинг 2-ўринни олган жамоаси 

4. "Ал Ҳуссайн" (Иордания)

Қуръа натижаларидан сўнг "Андижон" уй-сафар тизимида жами 6 та ўйин ўтказади ва гуруҳда 1–2-ўринларни эгаллаган жасоалар плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб, кейинги босқичига чиқади.


Гуруҳ босқичи ўйинлари санаси:

1-тур: 16–18 сентябрь

2-тур: 30 сентябрь-2 октябрь

3-тур: 21-23 октябрь

4-тур: 4-6 ноябрь

5-тур: 25-27 ноябрь

6-тур: 10-11 декабрь


Нодирбек Абдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг