UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 апр 17:29
Янгиликлар

Кураш

Андижонда белбоғли кураш бўйича мамлакат чемпионати ўтказиляпти

Андижон шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари ўтказилмоқда.

Бугун старт олган мазкур чемпионат Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежида бўлиб ўтмоқда ва мамлакат чемпионатида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва белбоғли кураш йўналишларида 13, қизлар эса 8 та вазнда куч синашишмоқда. 

Шунингдек, мусобақа доирасида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Маросимда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликов, Андижон вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Андижон вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Рустам Тўрахонов ва бошқалар иштирок этишди. 

Мусобақа 20 апрелга қадар давом этади. Дарвоқе, ушбу мамлакат чемпионатида шоҳсупадан жой олган полвонлар май ойида Нукус шаҳрида ўтказилиши режалашитирилган Осиё ва жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига ҳам эга бўлишади. Демак, беллашувлар қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтиши шубҳасиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг