UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 дек 08:34
Янгиликлар

Тадбирлар

Андижонда спортнинг ривожланиш ҳолати ишчи гуруҳ эътиборида

Аввал маълум қилганимиздек, шу кунларда ҳудудлар бўйлаб спорт инфратузилмаси ва соҳанинг ривожланиш ҳолатини ўрганиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Спорт вазирлиги ва МОҚ мутасаддиларининг навбатдаги манзили Андижон вилояти бўлди. Расмийларга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурахманов ҳамроҳлик қилди.

Дастлаб ишчи гуруҳ Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасига ташриф буюрди. Буткул янгича қиёфа очган арена жорий йил футзал бўйича жаҳон чемпионатининг 8 та учрашувига мезбонлик қилди. Ҳозирги кунда мажмуада жамоавий спорт турлари билан шуғулланиш учун қулай имконият мавжуд. Мутасаддилар ўрганиш ишлари давомида мазкур жиҳатни ҳам инобатга олган ҳолда йирик мусобақаларга тайёргарлик кўришда ушбу арена имкониятларидан фойдаланиш, қолаверса, унда Республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш борасидаги таклифларни илгари суришди. Бундан ташқари, Балиқчи ва Асака туманларидаги БЎСМ ва ИБЎСМларнинг ҳам фаолияти ўрганилди.

Шундан сўнг вилоятдаги асосий спорт таълим муассасаси бўлган Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ишчи гуруҳ эътибор марказида бўлди. Расмийлар марказда таҳсил олаётган ёшларнинг дарс жадваллари ва уларга яратилган шароитлар билан батафсил танишишди. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги, спорт бошқармаси ҳамда федерацияларнинг ҳудудий вакиллари билан йиғилиш ўтказилди. Унда Андижон бокс мактабининг шуҳратини янада юксалтириш, бир пайтлар вилоятда Собиқ Иттифоқ миқёсида катта мавқега эга бўлган чим устида хоккей спортини тиклаш борасида ҳам сўз борди.

Андижон вилоятининг янги Олимпия сиклига тайёргарлик режаси таҳлил қилинган ушбу суҳбатда Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўриш борасида комплекс чоралар муҳокама қилинди. Якунда ҳудудий вакилларнинг мавзу юзасидан таклифлари ўрганилиб, олий спортдаги натижаларни ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг