UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 июл 13:24
Янгиликлар

Бошқалар

Андижонда “Workout” мусобақаси ғолиблари аниқланди

Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Workout” мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидан 42 нафар ёш иштирок этди.

18-30 ёш тоифасидаги йигитлар ўртасида ташкил этилган мусобақада иштирокчилар турник ва брусда тортилиш машқларини бажарди.  

Андижон шаҳридаги Экопаркда жойлашган воркоут майдонида ўтказилган мусобақалар юқори малакали ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Машқларни белгиланган талаблар асосида сифат ва сон жиҳатдан устунликда бажарган иштирокчилар ғолибликни қўлга киритди.  

Якуний натижаларга кўра,  Қашқадарё вилоятидан Далер Бўриев биринчи, Сурхондарё вилоятидан Обиджон Холмўминов иккинчи, Қорақалпоғистон Республикасидан Жасур Ражаббоев учинчи ўринни эгаллади.  

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Таъкидлаш жоиз,  мазкур мусобақада фахрли 1,2,3-ўринни эгаллаган ёшларнинг маҳаллаларида спорт майдончалари қуриб берилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг