UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 ноя 11:01
Янгиликлар

Гандбол

Андижонлик ёш гандболчилар кубок соҳиби бўлди

Теглар :  ГандболАндижон
Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла ёшлари ўртасида “Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси кубоги” учун бўлиб ўтаётган гандбол мусобақасининг республика финал босқичи ўйинлари ниҳоясига етди.

Аввал хабар қилинганидек, Андижон шаҳридаги универсал спорт мажмуасида 17-30 ёшли маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган гандбол мусобақасининг республика финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биринчи ўринни қўлга киритган маҳалла жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. 

Мусобақанинг ҳар бир учрашуви қизиқарли ва муросасиз баҳслар остида ўтди. Финалда барча рақибларидан устун келган Андижон вилояти Қўрғонтепа туманининг Обод турмуш ҳамда Жиззах вилоятидаги Совунгарлик маҳалласи жамоалари ўзаро куч синашди. Учрашувда андижонлик гандболчилар 32:28 ҳисобида жиззахлик тенгдошларини мағлубиятга учратиб, “Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси кубоги”ни қўлга киритди. 

– Жамоамиз учун ўйинлар осон кечмади, – дейди Обод турмуш маҳалласи жамоаси аъзоси Шоҳжаҳон Абдуллаев. – Аввалги ўйинларда Самарқанд ва Наманган вилояти жамоаларини мағлубиятга учратган эдик. Финалда жиззахлик тенгдошларимиздан устун келиб, бош соврин соҳиби бўлдик. Ушбу ғалабамиз туфайли маҳалламизда универсал спорт майдончаси барпо этиладиган бўлди. Бундан беҳад хурсандмиз. 

Учинчи ўрин учун ўтказилган учрашув ҳам жуда қизиқарли ўтди. Унда Тошкент шаҳрининг Дилбулоқ маҳалласи жамоаси Сурхондарё вилояти Жайхун маҳалласи жамоасини 22:21 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 3-ўринга сазовор бўлди. 

Учрашувлардан сўнг ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланди. Уларга кубок, тегишли медаль ва эсдалик совғаларни Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Комилжон Комилов топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг