UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 авг 08:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Аралаш яккакурашчиларимиз Octagon 62 турнирида қандай натижа қайд этишди?

Кеча оқшом Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ММА бўйича Octagon 62 турнири бўлиб ўтди.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида беш нафар ҳамюртимиз навбатдаги жангларини ўтказишди. Ўта енгил вазндаги вакилимиз Ахмат Мамлакатов қирғизистонлик Гулжигит Адилет уулуга биринчи раунднинг биринчи раундидаёқ имкониятни бой берди. Гулжигит бўғиш усули билан муддатидан олдин ғалабага эришди. Бу унинг тўртинчи ғалабаси бўлди. 

Ярим ўрта вазн тоифасида ўтган жангда ҳамюртимиз Абдулазиз Мустафаев қозоғистонлик Муратжан Юсуповга қарши октагонга чиқди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда Юсупов ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучди. Бу унинг учинчи ғалабаси эди. 

Оғир вазнда ватандошимиз Хабиб Газиев мезбон жангчиси Мирас Есмахай билан тўқнаш келди. Дебютантлар ўртасидаги жанг биринчи раунднинг ўзида Хабиб Газиевнинг ғалабаси билан якунланди. Ҳамюртимиз кетма-кет зарбаларидан кейин рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. 

Енгил вазндаги жангчимиз Мавлонбек Миркомилов (6-2-1) фаолиятидаги олтинчи ғалабасини тантана қилди. Аралаш яккакураш устамиз иккинчи раунднинг биринчи дақиқасидаёқ тожикистонлик Фарҳод Давлатов (Тожикистон, 8-4)ни бўғиб қўйди. Жангдан кейин у ушбу вазнда чемпион бўлиб турган яна бир ҳамюртимиз Достон Бозоровга қарши октагонга чиқишга тайёр эканини маълум қилди.    

Ҳамюртларимиз иштирокидаги сўнгги жанг енгил вазнда ўтказилиб, унда Мансур Атажанов тожикистонлик Қамариддин "Камил Каратэ" Ҳасановга қарши октагонга чиқди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда Камил Каратэ ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг