UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 окт 15:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Артём Лобов Зубайра Тухуговга қарши жангининг бекор қилинишига сабаб бўлган жароҳатини кўрсатди + ФОТО

Собиқ UFC жангчилари Артём Лобов ҳамда Зубайра Тухугов ўртасидаги жанг 3 октябрь куни БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши керак эди.

Meta MMA портали журналисти Салам Умаров ўзининг телеграм каналида ушбу жангни тўхтатишга мажбур бўлгани акс этган суратни эълон қилди. Ирландияликнинг жароҳати сабаб Лобов - Тухугов жанги 74,84 кг вазн тоифасида PFL Road to Dubai Champions Series 3 турнири кардидан ечилди. 

Маълумот учун, асли россиялик бўлган Артём сўнгги жангини 2018 йил 27 октябрь куни UFC Fight Night 138 турнирида ўтказганди. Ўшанда у ҳакамларнинг якдил қарори билан америкалик Майкл Жонсонга ютқазганди. Унинг рекордида 13 ғалаба ва 15 та мағлубият бор. Битта жанг ҳакамлар қарорига кўра дуранг, яна бири эса ўтказилмаган деб топилган.

Зубайра Тухугов эса сўнгги жангини 2023 йилнинг 12 февраль куни UFC 284 турнири доирасида ўтказганди. Ўшанда Тухугов ҳакамларнинг қарори билан Бразилия вакили Элвис Бренерга ютқазганди. Зубайра ҳисобида 20 ғалаба, 6 мағлубият ва битта дуранг бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг