UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 ноя 10:32
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. 19 ёшли Руне Топ-10`да дебют қилди, Фомин 6, Дўстов 213 поғонага кўтарилди

ATP профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янгиланган рейтингини эълон қилди.

Рейтингда ҳамон испаниялик Карлос Алькараз пешқадам бўлиб турибди. Унинг ватандоши Рафаэль Надаль иккинчи ўринни сақлаб қолди. Грециялик Стефанос Циципас 3-ўринга кўтарилиб олди. Россияликлар Даниил Медведев, Андрей Рублёв, канадалик Феликс Оже, норвегиялик Каспер Рууд, сербиялик Новак Жокович ўз эгаллаб турган ўринларидан пасайишди. 

Аксинча, кеча Париж "Мастерс" турнирида бош совринни қўлга киритган даниялик 19 ёшли Хольгер Руне фаолиятида илк бор 18-поғонадан 10-ўринга кўтарилиб олди. АҚШ вакили Тейлор Фритц ҳам Топ-10 теннисчилар сафига қўшилди. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, айни пайтда 375-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Денис Истомин аксинча 3 поғонага пастлаб, 450-поғонага жойлашди. Ҳумоюн Султонов 10, Максим Шин 8, Санжар Файзиев 49 ўринга пастлади. Ёш теннисчимиз Мустафо Дўстов 213 поғонага юқорилаб, ҳозирда 1516-ўринни банд этган. 


ATP рейтинги. 7 ноябрь кунги ҳолат

1. (1) Карлос Алькараз (Испания) - 6820 очко

2. (2) Рафаэль Надаль (Испания) - 5820

3. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 5350

4. (3) Каспер Рууд (Норвегия) - 5020

5. (3) Даниил Медведев (Россия) - 4065

6. (8) Феликс Оже (Канада) - 3995

7. (9) Андрей Рублёв (Россия) - 3530

8. (7) Новак Жокович (Сербия) - 3320

9. (11) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 2955

10. (18) Хольгер Руне (Дания) - 2911...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

375 (381). Сергей Фомин - 127

450 (447). Денис Истомин - 90

509 (499). Ҳумоюн Султонов - 68

1170 (1178). Максим Шин - 8

1205 (1156). Санжар Файзиев - 5

1516 (1729). Мустафо Дўстов - 3...

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг