UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Осиё ўйинларининг учинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0

22 дек 16:35
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги янгиланди. Топ-10 ўзгаришсиз. Теннисчиларимизда нима гап?

Бугун Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Янгиланган рейтингдан ўрин олган 8 теннисчимиздан бор йўғи бир нафари кўтарилишга муваффақ бўлди.Тўртинчи ракеткамиз Амир Милушев икки поғона юқорилади. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ўз ўрнида ўзгаришсиз қолди. У айни пайтда 343-ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов бир поғонага пастлади. Қолган теннисчиларимиз ҳам ATP рейтингидаги мавқейларини бирмунча ёмонлаштириб олишди. Учинчи ракеткамиз Максим Шин 2, Батир Сапаев, Илья Игнатов, Абдулазиз Усмонжонов ва Дамир Абдусаломов 1 поғонага пастлади.

Бу ҳафта ҳам дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Барча ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди. Бунга теннисчиларнинг таътилда экани сабаб бўлмоқда. Испаниялик Карлос Алькарас дунёнинг биринчи ракеткаси мақомини ўзидан сақлаб турибди. Кучли учликдан италиялик Янник Синнер ва германиялик Александр Зверев жой олган. 

ATP рейтинги. 22 декабрь кун ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Карлос Алькарас (Испания) - 12 050 очко

2. (2) Янник Синнер (Италия) - 11 500

3. (3) Александр Зверев (Германия) - 5160

4. (4) Новак Жокович (Сербия) - 4830

5. (8) Феликс Оже-Альяссим (Канада) - 4245

6. (6) Тэйлор Фриц (АҚШ) - 4135

7. (7) Алекс де Минаур (Австралия) - 4135

8. (8) Лоренцо Музетти (Италия) - 4040

9. (9) Бен Шелтон (АҚШ) - 3970

10. (10) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 2990...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

343 (343). Сергей Фомин — 147 

533 (532). Ҳумоюн Султонов — 77 

982 (980). Максим Шин — 18 

1368Т (1370Т). Амир Милушев — 5

1843Т (1842Т). Ботир Сапаев — 1   

1937Т (1936Т). Илья Игнатов — 1 

1937Т (1936Т). Абдулазиз Усмонжонов — 1

2034Т (2033Т). Дамир Абдусамадов — 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг