UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 янв 11:56
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Фомин ва Истомин тушди, Дўстов 10, Файзиев ва Иброҳимов 6 поғонага кўтарилди

Австралия Очиқ чемпионати старти олдидан ATP профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унда ҳамон испаниялик Карлос Алькараз катта фарқ билан пешқадам бўлиб турибди. Унинг ватандоши Рафаэль Надаль иккинчи ўринни сақлаб қолди. Кучли учликка норвегиялик Каспер Рууд якун ясаб берган. Топ-10`да ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Барча теннис юлдузлари ўтган ҳафтадаги ўринларини сақлаб қолишди. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан 2 поғонага пастлаб, айни пайтда 362-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Денис Истомин ҳам 2 поғонага пастлаган. Ҳумоюн Султонов бир поғона йўқотган бўлса, Максим Шин ўз ўрнида қолди. Санжар Файзиев ва Раҳимбек Иброҳимов 6, Мустафо Дўстов 10, Азиз Дадабоев 5 поғонага юқорилади.  


ATP рейтинги. 16 январь кунги ҳолат

1. (1) Карлос Алькараз (Испания) - 6820 очко

2. (2) Рафаэль Надаль (Испания) - 5770

3. (3) Каспер Рууд (Норвегия) - 5720

4. (4) Стефанос Циципас (Греция) - 5715

5. (5) Новак Жокович (Сербия) - 5070

6. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 3930

7. (7) Феликс Оже (Канада) - 3895

8. (8) Даниил Медведев (Россия) - 3860

9. (9) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3545

10. (10) Хольгер Руне (Дания) - 2876...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

362 (360). Сергей Фомин - 130

474 (472). Денис Истомин - 82

491 (490). Ҳумоюн Султонов - 73 

1107 (1107). Максим Шин - 8

1174 (1180). Санжар Файзиев - 6

1507 (1517) Мустафа Дўстов -2

1644 (1650) Раҳимбек Иброҳимов - 1 

1806 (1811). Азиз Дадабаев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг