24 дек 13:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Карлос Пратес: "UFC Царукянга қарши жангимга рухсат бермади"
Бразилиялик аралаш яккакураш устаси Карлос Пратес Арман Царукян билан грепплинг жангини ўтказмоқчи бўлганди.
"Мен 16 ёшимдан бери жиу-житсу билан шуғулланаман, бу борада қора белбоғ соҳибиман. Мен бу қобилиятимни ишга солганимда, одамлар ҳайрон бўлишади. Менга 30 декабрь куни Арманистонда Царукянга қарши грепплинг жангини ўтказишни таклиф этишди ва мен рози бўлдим. Аммо UFC бунга рад жавобини берди. Мен бу имкониятдан жуда хурсанд бўлдим, лекин улар бу жангнинг амалга ошишига тўсқинлик қилишди. Бундан ҳафсалам пир бўлди", - деди Пратес.
Карлос Пратес ноябрь ойида бўлиб ўтган UFC 322 турниридаги сўнгги жангида британиялик собиқ чемпион Леон Эдвардсни нокаутга учратганди. Бразилиялик UFC октагонида 5 та ғалаба ва битта мағлубият қайд этган.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар