UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 апр 10:32
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. Жокович яна тахтига қайтди. Султонов 10 поғонага юқорилади

АТР расмий сайти Майами "Мастерс" турнири якунлари бўйича теннисчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, рейтингда карвонбоши ўзгарди. Қимматли 640 очкони бой берган Карлос Алькараз тахтни Новак Жоковичга бўшатиб берди. Майами "Мастерс" турнири чемпиони, россиялик Даниил Медведев 5-поғонадан 4-ўринга кўтарилиб олди. Вице-чемпион Янник Синнер (Италия) эса икки ҳафта аввалги ўрнини икки поғонага яхшилаб, Топ-10`га киришга муваффақ бўлди. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин янгиланган рейтингда 9 поғонага пастлаган бўлса, Ҳумоюн Султонов аксинча 10 ўринга юқорилаб, айни пайтда 451-поғонадан жой олган. Қолган барча теннисчиларимиз рейтингда қуйига шўнғишди. Денис Истомин 6, Максим Шин 10, Санжар Файзиев 9, Мустафо Дўстов 5, Азиз Дадабоев ва Раҳимбек Иброҳимов 4 поғонага пастлашди. 

ATP рейтинги. 2023 йил 3 апрель ҳолатига кўра:

1. (2) Новак Жокович (Сербия) - 7160 очко

2. (1) Карлос Алькараз (Испания) - 6780 

3. (3) Стефанос Циципас (Греция) - 5770

4. (5) Даниил Медведев (Россия) - 5150

5. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 5005

6. (7) Андрей Рублёв (Россия) - 3470

7. (6) Феликс Оже (Канада) - 3450

8. (8) Хольгер Руне (Дания) - 3370

9. (11) Янник Синнер (Италия) - 3345

10. (10) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3065


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

371 (362). Сергей Фомин - 129

451 (461). Ҳумоюн Султонов - 95

648 (642). Денис Истомин - 43

1121 (1111). Максим Шин - 8

1290 (1281). Санжар Файзиев - 4

1505Т (1500). Мустафа Дўстов -2

1633Т (1629). Азиз Дадабаев - 1

1633Т (1629). Раҳимбек Иброҳимов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг