UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 мар 15:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Азизбек Темиров эртанги жанги олдидан тарозидан ўтди ва рақиби билан юзма-юз келди

Эртага АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Palms Casino марказида ММА бўйича LFA 203 турнири ташкил этилади.

Аввал хабар берганимиздек, мусобақа доирасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Азизбек Темиров ҳам октагонга кўтарилади. Ҳамюртимиз турнир доирасида бразилиялик Даниэль Араухо билан тўқнаш келади. Жанг 3 раундга мўлжалланган.

Спотчилар бугун вазн ўлчаш маросимидан ўтиб олишди ҳамда face to face тадбирида иштирок этишди. Азизбек иштирокидаги беллашув бизнинг вақт билан тонгги соат 6:00 дан кейин бошланиши кутилмоқда.

Ушбу оқшомнинг марказий жанги қирғизистонлик Уран Сатибалдиев ҳамда Бразилия вакили Леон Соареш ўртасида кечади.

Маълумот учун, Азизбек Темиров фаолияти давомида 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Араухо ҳисобида эса олтита ғалаба бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг