UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

01 дек 08:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темиров вазнидаги UFC чемпиони вазнини ўзгартирадими?

UFC’нинг энг енгил вазн тоифасидаги 35 ёшли чемпиони 6 декабрь куни Лас-Вегасда навбатдаги ҳимоя жангини ўтказади.

У 2025 йилнинг сўнгги рақамли турнири UFC 323 мусобақасида Жошуа Ванга қарши бешинчи ҳимоя жангини ўтказиши керак. Александр Пантожа ушбу жанг олдидан оғирроқ вазн тоифасидаги чемпионларга қараганда вазн тоифасини ўзгартириши қийинроқ бўлишини айтди.

Бу йил Илия Топурия ва Ислам Махачев икки вазн тоифасида UFC чемпиони бўлишди, бироқ энг енгил вазн чемпиони Чжан Вейли ўта енгил вазн тоифаси чемпиони Валентина Шевченкога қарши ҳеч нарса қила олмади.

Бундан ташқари, енгил вазн тоифаси чемпиони ҳозирда Мераб Двалишвили бўлиб, у вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчилар рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Беш килограмм мен учун бошқаларга қараганда анча кўп, - деди Пантожа. - Шевченко - Чжан ҳамда Маддалена - Махачев жангларини кўринг. Агар Шон О`Мэлли чемпион бўлганида, мен кўтарилишга тайёр эдим. Аммо Мераб билан ҳаммаси бошқача, у энг яхшилардан бири. Эҳтимол, у энг енгил вазнга тушса, мен учун яхшироқ бўларман".

Шунингдек, P4P рейтингида бешинчи ўринни эгаллаган Пантожанинг фикрича, ҳозир аралаш яккакурашлар томошабинлар учун жуда қизиқарли, чунки бир вақтнинг ўзида бир нечта жангчилар энг юқори даражани кўрсатмоқда ва улардан бирини ажратиб олиш қийин.

"Мераб, Илия, Ислам - бу йигитлар ҳаммага даражани ошириш кераклигини кўрсатмоқда. Агар UFC чемпиони бўлишни истасангиз, янада яхшироқ бўлишингиз керак", - деди Пантожа. - Бу MMA мухлислари учун энг яхши даврлардан бири, вазн тоифасидан қатъи назар, ким энг яхши эканлиги номаълум. Мераб, Ислам, Илия, Чимаев кабилар рўйхатига ўзимни ҳам киритаман. Айнан шу вақтда чиқиш қилиш ажойиб".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг