UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 янв 17:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Азизбек Темировнинг АҚШдаги илк жанги бекор бўлди

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Азизбек Темиров фаолиятини океан ортида давом эттириши ҳақида хабар бергандик.

Темиров 11 январь куни АҚШнинг Калифорния штати, Лемор шаҳрида ташкил этиладиган LFA 199 турнири доирасида россиялик Магомед Шахбанов билан жанг қилиши керак эди.

Бироқ беллашув бекор қилинди. Бунга Азизбекнинг оёғидан жароҳат олгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

LFA 199 турнирининг марказий жанги бразилиялик Ари Фариас ва Қозоғистон вакили Сабит Жусупов ўртасида кечади. Шунингдек, мусобақа доирасида россиялик таниқли поп-ММА жангчиси Шовхал Чурчаев ҳам LFA'даги дебют жангини ўтказади.

Маълумот учун, Азизбек Темиров фаолияти давомида 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг