UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 дек 07:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

БАА қирғизистонлик 10 нафар боксчига виза бермади

Қирғиз Республикаси терма жамоаси 3-13 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган IBA жаҳон чемпионатига бор йўғи икки боксчи билан боради.

Sport АКИpress нашрининг Қирғиз Республикаси бокс федерациясига таяниб ёзишича, барча керакли ҳужжатлар ўз вақтида топширилганига қарамай, терма жамоанинг 10 нафар аъзоси БААга виза ололмаган.

Федерация турнирга 13 кишини таклиф қилди, бироқ фақат икки спортчи - Омар Ливазе (63,5 кг) ва Алмаз Ўрозбеков (67 кг), шунингдек бош мураббий Данияр Тологон уулуга визалар берилди, холос. Жамоанинг қолган ўн нафар вакилига рад жавоби берилди.

Анваржон Ҳожиев (48 кг), Мирлан Туркбай ўғли (51 кг), Санжай Сейдакматов (54 кг), Риспек Бектенов (60 кг), Ихтиёр Нишонов (71 кг), Сирғак Абдижапар ўғли (75 кг), Омурбек Бекжигит ўғли (80 кг), Эркин Адилбек ўғли (85 кг), Бакит Токтосун ўғли (92 кг) ва Мирзакир Кошалиевга (+92 кг) виза берилмади.

Қирғиз Республикаси бокс федерацияси берган баёнотга кўра, бундай вазият 46 та иштирокчи давлатга тегишли бўлиб, бу жаҳон чемпионатининг тўлақонли ўтказилишини шубҳа остига қўйиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг