UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 фев 17:48
Янгиликлар

Бокс рейтинги

Баҳодир, Шоҳжаҳон пастлаган WBC рейтингида Исроил ва Шаҳрам кўтарилди + ПОСТEР

Теглар :  WBC
Бутунжаҳон Бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингни эълон қилди.

Бутунжаҳон Бокс уюшмаси январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Декабрь ойида рейтингдан чиқарилган Элнур Абдураимов ТОП-40 га қайтди

Шу тариқа, рейтингда 11 нафар чарм қўлқоп устамиз ўрин эгаллади. 

Уларнинг жойлашган ўринлари билан танишинг:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдаги ўрнига нисбатан 1 поғона пастлаб, 15-ўринга жойлашди;

Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 1 поғона пастлаб ва 12-ўринга жойлашди; Бектемир Мелиқўзиев эса 24-ўринни банд этди, ўтган ойда у 26-поғонада эди;

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 2 пўгона юқорилаб 6-ўринга жойлашди;

Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўтган ойдагидан 1  поғона кўтаилиб 17-ўринга жойлашди; Шаҳрам Ғиёсов 19-ўрин, Ғиёсов ўтган ойда 21-ўринда эди;  Жамшидбек Нажмитдинов 30-ўринда, боксчимиз ўтган ойда 29-поғонада кўрсатилган эди;

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 13-ўринда қайд этилди, боксчимиз ўтган ойда 11-ўринни банд этиб турганди, Ботир Аҳмедов 1 поғона юқорилаб 21-ўринга жойлаштирилди;

Супер ярим енгил вазн (58,9 кг): Элнур Абдураимов рейтингга қайта киритилиб 39-ўринга жойлаштирилди;

Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматовнинг ўтган ойдагидан 1 ўрин кўтарилиб 12-ўринни банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг