19 дек 18:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBC Гран-приси. Мужибилло Турсунов эртанги жанги олдидан рақиби билан юзма-юз келди (ФОТО)
Эртага Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-приси мусобақасининг финаллари ўтказилади.
Мазкур турнирнинг супер енгил вазн тоифасидаги беллашувларида ҳамюртимиз Мужибилло Турсунов финал босқичига йўлланмани қўлга киритганидан хабарингиз бор. Мужибилло мусобақа ғолиблиги учун колумбиялик Карлос Утриа билан баҳс олиб боради.
Бугун ҳар икки боксчи жанг олдидан вазн ўлчаш маросимида иштирок этиб, ўзаро юзма-юз келди.



Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар