UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 апр 07:49
Янгиликлар

Бошқалар

Баланд ҳилпирасин Ватан байроғи! Кўзгуда Навоий ЯКСТИСМ

Теглар :  НавоийЯКСТИСМ
Ўғил-қизларимизнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишининг ортиши, катта спорт сари дадил қадам ташлаши ва албатта терма жамоаларимиз сафида халқаро мусобақаларда ғалаба қозониб, Юрт шаънини улуғлашида спорт мактабларининг ўрни беқиёс.

Хусусан, узоқ йиллардан буён иқтидорли спортчиларни тайёрлаб, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоларига муносиб номзодларни етказиб бераётган Навоий вилояти Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ҳам юқорида таъкидлаганимиздек, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, малакали мураббийлар қўл остида шуғулланаётган спортчиларини халқаро мусобақаларда кучли учликдан ўрин олиши асосий мақсадлардан бири ҳисобланади.

Хабарингиз бор, 2025 йил пойтахтимизда ўсмирлар ўртасида Осиё ўйинлари ўтиши белгиланган. Ушбу йирик спорт анжуманида муносиб иштирок этиш, қитъанинг “кичик Олимпиадаси”да медаллар билан мухлисларни хушнуд қилиш мураббий ва атлетларимиз олдидаги устувор вазифа саналади.

Жумладан, Ойбек Жуманазаров раҳбарлик қилаётган Навоий вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси ҳам бу бўйича ўз чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан ҳамда изчил амалга оширмоқда.

Шу боиски, 2025 йилда ўсмирлар ўртасида ўтадиган Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида шу йилнинг февраль ойидан буён вилоят чемпионатларидан сараланган 2008-2009 йилларда туғилган спортчилар иштирокида ЯКСТИСМ спорт мажмуасида малакали мураббийлар қўл остида кураш, дзюдо, самбо, эркин ва юнон рум кураши бўйича ўн беш кунлик ўқув –машғулот йиғинлари узлуксиз тарзда ташкил қилинмоқда.  

Навоий вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида айни пайтда спортнинг эркин кураш, юнон-рум кураши, дзюдо, бокс, таэквондо WTF, каратэ, қиличбозлик, оғир атлетика, кураш ва самбо бўйича 1350 нафардан ортиқ йигит-қизлардан иборат спортчилар 77 нафар тажрибали мураббийлар қўл остида машғулотларда қатнашмоқда.

Навоий вилояти ЯКСТИСМ спортчиларининг 358 нафари спорт усталигига номзод, 61 нафари спорт устаси ҳамда 8 нафари халқаро тоифадаги спорт устаси экани натижадорлик, самарадорлик яхши эканлигини кўрсатади.

Мазкур ЯКСТИСМда машғулотларга зўр бераётган спортчилар Осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро мусобақаларда кучлилар қаторидан жой олаётгани эса айни ҳақиқат. 

Жумладан, яқинда қиличбозлик бўйича Баҳрайн давлатида ўтган Осиё чемпионатида навоийлик шпага усталари терма жамоамизга бронза медалини тақдим этди ва медалларга эга бўлганлар қаторида спорт мактаби тарбияланувчиси Мейрхан Тимуров ҳам шоҳсупага кўтарилди.

Ҳозирда қиличбозларимиз Париж Олимпиадаси йўлида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказишмоқда. Самбо бўйича жорий йилги мамлакат чемпионатида Маржона Турсунова барча рақибларини мағлуб этиб, терма жамоадаги ўрнини мустаҳкамлади. Энди у жаҳон ва Осиё чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Мураббий Санъат Раҳимовнинг шогирди Хўжақул Эргашев эса ўсмирлар ўртасида ташкил этилган самбо бўйича республика биринчилигида шоҳсупанинг энг юқорисидан жой эгаллаб, спорт ишқибозларини хушнуд этди.

Шунингдек, пара дзюдочилар ҳам Пара Осиё ўйинлари ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш, татамида шов-шувли ва матонатли ғалабаларга эришиш йўлида машғулотларда фаоллик кўрсатишмоқда. 

Масалан, яқинда улар ЯКСТИСМнинг тажрибали мураббийлари Шаҳобиддин Шарипов ҳамда Султон Исоқов бошчилигидаги семинарда спорт тури қоидаларини мукаммал ўзлаштириш бўйича беназир сабоқлар олишди. 

Спорт мактабининг умидли тарбияланувчиси, маҳоратли дзюдочи Лазиза Ҳайдарова яқинда Германиянинг Бремен шаҳри мезбонлик қилган "Bremen masters" халқаро турнирида 48 кг вазн тоифасида олтин медалга эришиб, мухлис ва мутахассисларнинг эътиборини ўзига қаратди. Демак, ўзбек спортида яна бир донгдор курашчи порлаб чиқмоқда.

Кураш бўйича ўтган катталар ўртасидаги мамлакат кубоги баҳсларида Навоий вилоят якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби полвонлари ғолибона қатнашишди. Жумладан, 66 кг вазн тоифасида Отабек Ҳасанов олтин, Дилшод Шопўлатов (60 кг) кумуш, Муҳаммад Жумаев (73 кг), Гулина Облоқулова (78 кг), Севара Ҳусенова (87 кг) бронза медалига сазовор бўлди. 

Юнон-рум кураши устаси Исломжон Раҳматов катталар ўртасидаги республика саралаш мусобақасида ғолиб бўлиб, Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида ўтадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

— Спорт мактабимиз раҳбарияти, мутасаддилар бизга барча зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда, — деди суҳбатдошимиз, юнон-рум кураши мураббийси Суҳроб Фаттоев. — Барча спорт турларидан ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилмоқда. Жамоаларимиз тақвимдаги мусобақаларда фаол қатнашмоқда. Энг асосийси, барча спорт турларидан ўз олдига катта мақсадлар қўйган фидоий мураббийлар иш олиб боришмоқда. Бу эса эртанги юқори натижалар кафолатидир...

Мураббий тўғри таъкидлади. Навоий вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ишчан жамоа шаклланган. Шароитлар кўнгилдагидек, мисол тариқасида қўлга киритилаётган юқори натижаларни кўплаб келтириш мумкин. 

Навоий шаҳрига кўрк бериб турган шинам, кенг ва ёруғ спорт заллари, ундаги қулайликлар фақат ва фақат меҳнат қилиш, кўрсаткичларни янада яхшилашга қаратилган. Демак, навоийлик якка кураш усталаридан жорий йилда яна музаффарият байроғини баланд ҳилпиратиш, халқаро майдонларда Ўзбекистон мадҳиясини ғолибона, баралла куйлаш саодатини кутиб қоламиз...

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг