UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 дек 16:52
Янгиликлар

Шахмат

"Барча қоидани тўғри тушуниб, вазиятни тўғирлади. Магнус Карлсен эса..." - ФИДЕ президенти ЖЧда рўй берган ҳолат ҳақида гапирди

Халқаро шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович ЖЧ вақтида Магнус Карслен билан рўй берган воқеа ҳақида гапирди.

Нью-Йоркдаги жаҳон чемпионати вақтида норвегиялик гроссмейстер дресс-код, яъни кийиниш қоидаларига риоя қилмагани учун огоҳлантирилди ва 200 доллар жаримага тортилди. Шундан кейин, ундан джинси шимни алмаштириб олишни сўрашди. 

Карлсен эса буни истамади ва мусобақада қатнашмаслигини маълум қилди. 

Аркадий Дворкович бу ҳақида шундай деди: 

"Биз барча иштирокчиларга қоидалар борасида адолатли бўлишимиз керак. Ўша кунги ўйинлар вақтида бош ҳакам бошқа ўйинчиларга ҳам шундай огоҳлантириш берган, улар орасида камида икки нафар топ-шахматчи ҳам бор эди. Қолган ўйинчилар қоидаларни ҳурмат қилган ҳолда, вазиятни тўғирлашди. Магнус эса принципиал тарзда буни қилишни истамади. Агар биз қоидаларни барчага бирдек татбиқ этишни истасак, бош ҳакам қарори - ягона тўғри қарор эди. 

Бундай бўлишини истамагандим. Бетоблигим сабабли ушбу мусобақага бора олмадим. Балки ўша ерда бўлиб, бевосита мулоқотга киришганимда, вазиятни ўзгартирган бўлардим", - деди Дворкович. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг