UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 авг 16:55
Янгиликлар

Дзюдо

Барча рақибаларини муддатидан олдин таслим этган Умида Ниғматова жаҳон чемпионати финалида!

Болгария пойтахти София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг сўнгги кунги яккалик баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бироз аввал саралаш баҳслари якунига етиб, кечки финал блокида медаллар учун татамига чиқадиган жуфтликлар маълум бўлди. Қувонарлиси, +78 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочимиз Умида Ниғматова жаҳон чемпионатининг финалига йўл олди. 

У франциялик Астан Сако, германиялик Элина Дилгер, туркиялик Ҳатике Балчи, 1/2 финалда чехиялик Кристина Кашперовани мағлубиятга учратди. 

Эътиборлиси, Умида Ниғматова барча рақибларини муддатидан аввал таслим этди. Ҳамюртимиз кечки финал дастурида оғир вазн рейтингида 1-ўринни эгаллаб турган франциялик Эмма Фейега қарши баҳс олиб боради. Ниғматова рейтингнинг 26-поғонасидан жой олган. Ўзбек дзюдоси тарихида илк бор оғир  вазнда дзюдочимиз финалда татамига чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг