UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 фев 08:43
Янгиликлар

Баскетбол

Баскетболчиларимиз Олимпия ўйинларига мўғулистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда тайёргарлик кўради

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Даданху Батбатар бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Меҳмонларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов қарши олишди.

Мўғулистон делегацияси таркибида ушбу мамлакат миллий баскетбол ассоциацияси президенти Тулга Сухбатар ҳам бўлиб, у 3х3 баскетбол бўйича мутахассис ҳисобланади. Унинг бошчилигида Мўғулистон жамоаси дунё рейтингида ТОП ўнталикда, қитъамизда эса кучли учликка кирган. Жаноб Сухбатар спортчиларимизнинг жисмоний ҳолатига юқори баҳо бериб, баскетболчиларимиз билан айнан мазкур йўналишда Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиши мумкинлигини таъкидлади.

Самимий руҳда ўтган суҳбат давомида ҳар икки мамлакат федерациялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, мутахассисларнинг тажриба алмашишлари учун семинарлар ўтказиш каби мавзуларда фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг