UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 ноя 11:45
Янгиликлар

Бошқалар

Беш ташаббус олимпиадаси: Чирчиқда энг кучли стритбол жамоалари аниқланди

Шу кунларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “Беш ташаббус олимпиадаси“нинг республика босқич мусобақалари ўтказилмоқда.

Спортнинг стритбол тури бўйича мусобақанинг “А“ лига республика босқичи баҳслари Чирчиқ Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилди. Уч кун давом этган қизиқарли беллашувлар иштирокчиларда мусобақа кўникмаси ошишига сабаб бўлган бўлса, ишқибозларга катта спорт завқини тортиқ этди.

Маҳоратли спортчиларни аниқлаш, саралаш билан биргаликда оммавий спорт ривожига катта ҳисса қўшган беллашувлар сарҳисобига кўра, 16-21 ёшли ўғил болалар ўртасида умумжамоада Тошкент вилояти, 22-30 ёш тоифасида Наманган вилояти жамоаси ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Совринли ўринлар Фарғона, Андижон, Жиззах вилоятлари ва пойтахт жамоаларига насиб этди.

Мусобақанинг аёллар ўртасидаги беллашувларда умумжамо бўйича 16-21 ёшлар тоифасида Тошкент вилояти, 22-30 ёшлар тоифасида эса Сурхондарё вилоятининг стритболчилари 1-ўринни эгаллашди. 2-3-ўринлардан Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ҳамда Андижон вилоятларидан келган жамоалар жой олди. Республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлганлар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, стритбол битта баскетбол ҳалқасида ярим майдонда ўтадиган мусобақа бўлиб, 1950 йиллари Америка Қўшма Штатларда пайдо бўлган. Жамоалар 3 нафардан иборат спортчи билан баҳсларда иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг