UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 сен 17:50
Янгиликлар

Футбол

Биласизми? "Насаф" шу пайтгача ўз уйида Саудия клуби билан фақат бир марта ўйнаган

Бугун Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Насаф" ўз майдонида Элит ОЧЛ 2-тури доирасида Саудия Арабистонининг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол"ни қабул қилади.

Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, "Насаф" шу пайтгача Осиё Чемпионлар Лигасида ўз майдонида Саудия Арабистони клуби билан фақат икки марта ўйнаган. Бу воқеалар ҳам 9 ва 10 йил олдин бўлган. 

2015 йилда "Насаф" Қаршида "Ал Аҳли"ни қабул қилиб, баҳс 0:0 ҳисобида якун топганди. Қуйида шу учрашувни ёдга оламиз.

05.05.2015. "Насаф" - "Ал Аҳли" 0:0
"Насаф":
Элдор Суюнов, Рой Рок, Мақсуд Каримов, Ҳамза Каримов, Шерзод Аъзамов, Эркин Байдуллаев, Одил Ҳамробеков (Илҳом Юнусов, 82), Шоҳруҳ Гадоев (Ботир Қораев, 90), Баҳром Абдураҳимов, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов.
Захирада қолганлар: Ўткир Юсупов, Алибек Туробов, Шароф Муҳитдинов, Азиз Ғаниев, Акром Баҳриддинов.
Огоҳлантириш: Ҳ.Каримов, Р.Рок.
Четлатиш: Б.Абдураҳимов.
Бош ҳакам: Масааки Тома (Япония)
Қарши, Марказий стадион. 16,000 томошабин.

Бу ўйинни ҳозир кимдир эслайди, кимдир йўқ. Баҳром Абдураҳимов 71-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этган. "Насаф" бир киши кам 20 дақиқани ўтказиб ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Ва яна бир қизиқ маълумот, 10 йил олдинги баҳсда захирада ўтирган Шароф Муҳитдинов ҳозир ҳам "Насаф"да ва у жамоанинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.

2015 йил "Ал Аҳли" 12 очко тўплаб гуруҳдан биринчи ўрин билан чиққан бўлса, "Насаф" 8 очко билан ўз иштирокини ОЧЛ гуруҳ босқичида тугатган.


Кейинги йил эса "Насаф" Қаршида "Ал Аҳли"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.  

"НАСАФ" - "Ал Аҳли" - 2:1 (0:0)
02.03.2016. 2-тур. Қарши. "Марказий" стадиони. 16221 томошабин.
Бош ҳакам:
Ма Нинг (Хитой)
Голлар:
1:0 - Абдуҳолиқов Бобур (Муҳаммадиев Шухрат), 47
2:0 - Каримов Мақсуд, 60
2:1 - Асири Муҳанад - пенальти, 71
"НАСАФ": Элдорбек Суюнов, Аъзамов Шерзод, Каримов Мақсуд; Муҳаммадиев Шуҳрат; Раҳматов Сайдулло; Раҳматуллаев Дилшод; Абдураҳимов Баҳром; Ғаниев Азизжон; Геворкян Артур; Шомуродов Илҳом; Абдухолиқов Бобур (Муҳитдинов Шароф, 90)
Захирадагилар: Нормуродов Нажмиддин; Маматказин Илдар; Хушбаков Дилшод; Нарзуллаев Дониёр; Алланиязов Азамат; Қувватов Санжар
Огоҳлантиришлар: Аъзамов Шерзод, 40; Раҳматуллаев Дилшод, 49

Демак, 2016 йилги "Насаф" – "Ал Аҳли" учрашувида мезбонлар ғалаба қозонишган. Таркибни ҳам келтириб ўтдик. Бу ўйинни ҳозир кимдир эслайди, кимдир йўқ. Бобур Абдуҳолиқов 47-дақиқада ҳисобни очган, 60-дақиқада Мақсуд Каримовнинг голи "аждарлар"га ғалаба келтирган. Меҳмонлар фақат пенальтидан битта гол ура олишган холос. 

Ва яна бир қизиқ маълумот: 10 йил олдинги баҳсда бўлган Шуҳрат Муҳаммадиев ва Шароф Муҳитдинов ҳозир ҳам "Насаф"да.


ВИДЕОНИ КЎРИШ


2016 йил "Ал Аҳли" 9 очко тўплаб гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган бўлса, "Насаф" 5 очко билан тўртинчи ўринни банд этган. Бугун "Ал Ҳилол" билан кечадиган учрашувда қаршиликларга омад тилаб қоламиз.


Хайрулла Холиқов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг