UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 апр 09:52
Янгиликлар

Теннис

Billie Jean King. Бугун Ҳиндистонга қарши кортга чиқамиз

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда теннис бўйича аёллар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган "Billie Jean King" турнири ўтказилмоқда.

Кеча Ўзбекистон аёллар терма жамоаси саралаш баҳслари доирасидаги илк учрашувда анчайин кучли рақиб бўлмиш — Хитой аёллар терма жамоасига қарши кортга чиқди.

Илк яккалик ўйинида Сабрина Олимжонова Жианг Ксинюга 3/6, 1/6 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, иккинчи учрашувда Севиль Юлдашева Женг Ву Шуангга қарши кортга чиқиб, 0/6, 1/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Оминахон Валихонова ҳамда Мафтунабону Қаҳрамонова жуфтлиги эса Жианг Ксиню/Янг Жао Хуан тандемига қарши баҳс олиб бориб, мағлубиятга учради.

Бугун вакилаларимиз ҳиндистонлик дугоналарига қарши кортга чиқишади. Ҳиндистон аёллар терма жамоаси кеча Таиланд устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.

Турнирнинг бугунги тақвими:

Япония - Таиланд
Хитой - Корея Республикаси
Ҳиндистон - Ўзбекистон.

Учрашувлар 10:00 да пойтахтимиздаги Теннисга ихтисослашган Олимпия мактаби хард кортларида бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг