UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0

22 дек 19:02
Янгиликлар

Футбол

Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт

Кеча Африка Миллатлар кубоги старт олди. Қитъа биринчилиги олдидан қизиқарли тарихий маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Кўпинча унвон Африканинг шимолий қисмига насиб этган. Рекордчилар орасида Миср (7 марта ғолиб), Камерун (5 марта) ва Гана (4 марта) бор.

Африка Миллатлари кубогини 16 нафар хорижлик мураббий қўлга киритган. Уларнинг аксарияти (6 киши) французлар. Эрве Ренар эса (ҳозирда Саудия Арабистони миллий терма жамоасининг бош мураббийи) икки хил терма жамоа билан мазкур турнирда ғалаба қозонган ягона мураббий ҳисобланади (2012 йилда Замбия ва 2015 йилда Кот-д’Ивуар билан).

2028 йилдан бошлаб турнир ҳар икки йилда эмас, балки тўрт йилда бир марта ўтказилади. Бунинг сабаби 2029 йилдан янги турнир – Африка Миллатлар лигаси ташкил этилиши билан боғлиқ.

2021 йилда Жазоир терма жамоаси штабидаги бир шахс жамоанинг мағлубиятига сеҳргарлик алоқадор эмаслигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида майдон атрофига идишдан сув сепди. 2022 йилда эса Зимбабве терма жамоаси штаби аъзоси майдон марказида ўлик кўршапалакни топиб, мусобақа ташкилотчиларини "қора жоду"ни қўллашда айблади.

2010 йилги турнирда халқаро футбол тарихидаги энг буюк камбэклардан бири содир бўлди. Мали терма жамоаси Анголага қарши ўйиннинг 79-дақиқасигача 0:4 ҳисобида ютқазиб турган ҳолда, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

2010 йилги мусобақанинг энг яхши тўпурари захирадаги ўйинчи бўлди. Мисрлик Муҳаммад Гедо ҳар учрашувда захирадан майдонга тушиб, жами 5 та гол урди. У таркибга жалб этилгани ҳақидаги хабарни эса интернетдан билиб қолган эди.

2022 йилги турнирда ҳакам финал ҳуштагини чалишда икки марта хатога йўл қўйган. Аввалига ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида, кейин эса 30 сония қолганида ўйинни тугатган. Ҳакамлар бригадасини стадиондан қўриқчилар кузатувида олиб чиқишган.

Нигер терма жамоаси маблағ етишмаслиги сабабли Африка кубоги-2013'га бора олмаслиги мумкин эди. Мамлакат футбол федерацияси жамоанинг ЖАРдаги турнирга сафар харажатларини қоплай олмади. Ҳукумат ва фуқаролар керакли маблағни йиғиб, вазиятни ҳал қилишга ёрдам берди.

Того терма жамоасининг автобуси 2010 йилда турнирга мезбонлик қилган Ангола чегарасида пулемётдан ўққа тутилди. Автобусни кузатиб бораётган қўриқчилар жавоб отишмасини қайтаришига қарамай, бош мураббий ёрдамчиси, журналист ва ҳайдовчи ҳалок бўлишининг олдини ололмади.

Африка Миллатлар кубоги-2025'га чақирилган ўйинчиларнинг атиги 30 фоизи Африка клубларида тўп тепмоқда. 200 нафар футболчи ўз қитъасидаги жамоаларда ўйнаётган бўлса, 465 киши Африкадан ташқаридаги клубларда фаолият юритмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг