UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 апр 10:12
Янгиликлар

Теннис

Billie Jean King Cup. Бугун гуруҳ пешқадами — Японияга қарши кортга чиқамиз

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда теннис бўйича аёллар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган "Billie Jean King" турнири ўтказилмоқда.

Кеча Ўзбекистон аёллар терма жамоаси саралаш баҳслари доирасидаги иккинчи учрашувда Ҳиндистон аёллар терма жамоасига қарши кортга чиқди.

Илк яккалик ўйинида Сабрина Олимжонова Рутужа Босалега 7/5, 2/6, 4/6 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, иккинчи учрашувда Севиль Юлдашева WTA рейтингида 221-ўринда бораётган Анкита Раинага 4/6, 2/6 ҳисобларида имкониятни бой берди. Жуфтликлар баҳсида эса ҳамюртларимиз Мафтунабону Қаҳрамонова ва Оминахон Валиханова ҳамкорлиги ҳиндистонликлар Шривалли Рашмикаа ҳамда Вайдехи Чаудхари тандемига қаршилик кўрсата олишмади - 1/6, 0/6.

Бугун вакилаларимиз гуруҳ пешқадамлари бўлмиш — япониялик ракетка усталарига қарши кортга чиқишади. Япония аёллар терма жамоаси кеча Таиланд устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.

Турнирнинг бугунги тақвими:

Япония -Ўзбекистон
Хитой - Ҳиндистон
Корея Республикаси - Таиланд.

Учрашувлар 10:00 да пойтахтимиздаги Теннисга ихтисослашган Олимпия мактаби хард кортларида бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг