UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 апр 08:04
Янгиликлар

Теннис

Billie Jean King кубоги. Кореяга ҳам мағлуб бўлдик, бугун сўнгги ўйинни "расмиятчилик" учун ўтказамиз

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда теннис бўйича аёллар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган "Billie Jean King" турнири ўтказилмоқда.

Кеча Ўзбекистон аёллар терма жамоаси саралаш баҳслари доирасидаги тўртинчи учрашувда Корея Республикаси аёллар терма жамоасига қарши кортга чиқди.

Илк яккалик ўйинида Оминахон Валихонова WTA таснифида 640-ўринни эгаллаб турган Дабин Кимга 1/6, 1/6 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, иккинчи учрашувда Севиль Юлдашева дунёнинг 587-ракеткаси Даён Бекга 2/6, 3/6 ҳисобларида имкониятни бой берди. Жуфтликлар баҳсида эса ҳамюртларимиз Мафтунабону Қаҳрамонова ва Сабрина Олимжонова ҳамкорлиги кореяликлар Боёнг Жеонг ҳамда Ёнвью Кью тандемига қаршилик кўрсата олишмади - 4/6, 1/6.

Бугун вакилаларимиз Таиландга қарши кортга чиқишади. Аммо энди ушбу учрашув шунчаки расмиятчилик учун ўтказилади, дейиш мумкин, сабаби, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган ҳолда қуйига тушиб кетиши ойдинлашиб улгурди.

Турнирнинг бугунги тақвими:

Ўзбекистон - Таиланд
Хитой - Япония
Ҳиндистон - Корея Республикаси.

Учрашувлар 10:00 да пойтахтимиздаги Теннисга ихтисослашган Олимпия мактаби хард кортларида бошланади.

Турнир жадвали:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг