UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 ноя 10:31
Янгиликлар

Енгил атлетика

Бир вақтда юртимизнинг 15 шаҳрида “Янги нафас” спорт мусобақаси ўтказилади

Теглар :  Янги нафас
13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб юртимизнинг 15 та шаҳрида “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида “Yangi nafas” спорт мусобақалари ўтказилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида мазкур мусобақага тайёргарликнинг боришига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда иштирок этган Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Санъат Ғуломназаров, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзамуҳамедов, “Yangi nafas” югуриш мусобақаси ташкилий қўмитаси аъзоси Шуҳрат Усмонов, мусобақа бош ҳаками Ҳасанбой Ортиқов ва Ҳаваскор югурувчилар клуби раҳбари Андрей Куликов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Таъкидланганидек, давлатимиз рамзларини қадрлаш, хусусан мамлакатимиз байроғи қабул қилинган кунни муносиб нишонлаш мақсадида юртимизнинг 15 та шаҳрида “Yangi nafas” югуриш мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилиб, жойларда зарур ишлар амалга оширилмоқда.  

Жойлардаги ишчи гуруҳ вакилларининг ахборотига кўра, мазкур югуриш тадбирларида 50 мингдан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳридаги учта маскандаги югуриш тадбирларида 5 минг нафар атрофида иштирокчи бўлса, ҳар бир ҳудудда икки 2.5-3 минг нафар иштирокчи оммавий югуриш мусобақалари қатнашчисига айланиши мақсад қилган.  

Жаҳон майдонларида жонажон Ватанимиз тимсоли бўлиб юксалиб турган Ўзбекистон байроғига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида ўтадиган югуриш мусобақалари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.  

“Yangi nafas” югуриш мусобақалари низомига биноан ўтган беш йил мобайнида спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоасига номзод бўлган спортчилар қатнашмаслиги белгиланган. Бу, энди жисмоний тарбия ва спортга ошно тутинаётган инсонларга, ёшларга ғолиблик йўлида кенг имкониятлар яратади.  

Андижон, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Фарғона, Қўқон, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус ва ҳамда пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена”, “Янги Ўзбекистон”, “Ашхобод” боғлари ҳудудларида Ўзбекистон байроғи куни муносабати билан ўтадиган оммавий югуриш мусобақаларини бошқариб бориш, ғолиб ва совриндорларни аниқлаш, мусобақаларнинг техник ва тактик жиҳатларини назорат қилишда ҳар бир ҳудудда 23 нафардан ҳакамлар ҳамда ўнлаб кўнгилли ёрдамчилар фаолият кўрсатади.

Югуриш мусобақаси Янги Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, минг-минглаб инсонларни соғлом турмуш тарзига ошно тутинишга жалб этишга қаратилганлиги билан аҳамиятли.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг