UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 ноя 07:07
Янгиликлар

Дзюдо

Биринчи кун 5 та вазндан 2 тасида жиззахлик дзюдочилар шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бухоро шаҳридаги муҳташам "Универсал" спорт саройи мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги баҳслари ортда қолди.

Биринчи кун эркаклар -60, -66, аёллар -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. Бешта вазндан 2 тасида жиззахлик дзюдочилар шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Яна ҳам аниқроғи, аёллар ўртасида Жиззах вилояти вакилалари Севинч Муродова ва Райҳона Маматова Ўзбекистон чемпиони бўлишди. 

Шунингдек, қашқадарёлик Муҳайё Ахматова, бухоролик Баҳром Ботуров ва Тошкент шаҳри дзюдочиси Бобур Ваджиев ҳам ўз вазнларида олтин медаль қўлга киритди.


Биринчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-48 кг вазн тоифаси

1. Севинч Муродова (Жиззах)

2. Улбосин Ҳакимова (Сирдарё)

3. Фотимахон Турсунбоева (Наманган)

3. Дилрух Ҳасанова (Жиззах)


-52 кг вазн тоифаси

1. Муҳайё Ахматова (Қашқадарё)

2. Сита Қадамбоева (Хоразм)

3. Нигина Умирзоқова (Самарқанд) 

3. Умида Жуманиязова (Қорақалпоғистон)


-57 кг вазн тоифаси

1. Райҳона Маматова (Жиззах)

2. Мухлиса Ганжаева (Хоразм)

3. Моҳинур Аллаберганова (Хоразм)

3. Аселхан Аралбаева (Тошкент вилояти)


-60 кг вазн тоифаси

1. Баҳром Ботуров (Бухоро)

2. Достон Рўзиев (Тошкент шаҳри)

3. Камолиддин Бахтиёров (Тошкент шаҳри)

3. Муҳаммаджон Машарипов (Хоразм)


-66 кг вазн тоифаси

1. Бобур Ваджиев (Тошкент вилояти)

2. Дилшод Ҳамроев (Бухоро)

3. Артём Штурбабин (Тошкент вилояти)

3. Азизбек Ортиқов (Навоий)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг