UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 ноя 18:25
Янгиликлар

Теннис

Биринчи ракеткамиз Манама "Челленжер" турнирининг 1/4 финалида

Теглар :  Сергей Фомин
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида теннис бўйича Challenger 50 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 60 минг долларни ташкил қилувчи мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам муваффақиятли одимламоқда. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчига айланиб олган Фомин 1/16 финал босқичида америкалик Дали Бланчни уч сет натижасига кўра қийинчилик билан мағлубиятга учратганди - 6/7(2), 7/6(1), 6/3. 

Бугун Сергей 1/8 финалда германиялик Максимилян Хомберг билан ҳисоб-китоб қилди. Саксон саккиз дақиқа давом этган баҳсда Фомин 6/0, 7/6(4) ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Фомин 5, Хомберг 1 та эйс зарбани амалга оширган. Қўшхатолар олмон теннисчисида бир неча баробар кўп бўлди - 11 га 2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви эди. Икки ҳафта аввал айнан шу кортларда ўтган илк тўқнашувда ҳам Фоминнинг қўли баланд келганди.  

Таққослаш учун, Сергей Фомин айни пайтда ATP рейтингида 358, Бланч 451, Хомберг эса 868-ўринни эгаллаб турибди. Эртага теннисчимиз 1/4 финалда британиялик Тоби Самуэлга қарши кортга чиқади. 23 ёшли Тоби дунёнинг 329-ракеткаси бўлиб турибди. Самуэль - Фомин учрашуви эртага бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг