UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 ноя 15:35
Янгиликлар

Оғир атлетика

Бишкек турнирида иккинчи олтин медаль қўлга киритилди

Бишкек шаҳрида қирғизистонлик Олимпия чемпиони Қанибек Османалиев соврини учун ўтказилаётган XXXVI халқаро турнирнинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси муваффақиятга эришди.

Эркаклар ўртасида -81 килограмм вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Самарқанд вилояти оғир атлетика спорт мактаби тарбияланувчиси Ҳикматилло Ҳайдаров даст кўтаришда 145 кило, силтаб кўтаришда 172 кило тошни бўйсундирган ҳолда олтин медални қўлга киритди.  

Ушбу вазн тоифасида кумуш ва бронза медаллари қозоғистонлик ва қирғизистонлик спортчиларга насиб этди.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро турнирнинг илк кунги баҳсларида терма жамоамиз аъзоси Диёрбек Одилов -61 килограмм вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган эди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг