UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 сен 18:55
Янгиликлар

Футбол

"Биз робот эмасмиз. Ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак" — Сон

Англиянинг "Тоттенхэм" клуби вингери Сон Хён Мин тақвим билан боғлиқ ҳолатдан норози.

"Кўпгина ўйинчилар тўғри гапларни айтишди ва менимча, кимдир буни айтиши муҳим. Ўйинчилар биринчи навбатда гапиришлари керак ва аслида жуда кўп ўйинлар мавжуд. Мухлислар имкон қадар кўп ўйин эмас, сифатли ўйин кўришни истайди, ҳеч ким жароҳатлар билан курашаётган футболчиларни кўришни истамайди. Ҳақиқатан ҳам ўйинлар кўп, сафарлар кўп, шунинг учун ўзимиз ҳақимизда қайғуришимиз лозим. Баъзан бу осон эмас. Шундай пайтлар бўлад, сиз жисмонан ёки руҳий жиҳатдан тайёр бўлмайсиз ва майдонга тушганингизда жароҳат олиш хавфи ортади.

Биз робот эмасмиз, шунинг учун ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак деб ўйлайман. Менимча, бу мақсадга айланиши керак. Ишимиз кўп, ўйинлар сони эса ортиб бормоқда. Масалан, "Сити" якшанба ва сешанба кунлари ўйнади. Бу ерда ҳатто мослашувчанлик ҳам йўқ. Балки ўйинни сешанбадан чоршанбага кўчиришимиз мумкин, аммо бу ҳам ечим бўлолмайди. Ўйлайманки, бу ҳақда бежиз гапирмаяпмиз, ҳозирги ҳолатда ҳамма жароҳат олиши эҳтимоли юқори. Менимча, бу адолатсизликдир", – деди Сон.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" вакили Родри Эрнандес тақвим зичлиги туфайли футболчилар иш ташлаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг