UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 июл 13:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бобур Қурбонов чемпионлик жангидаги баҳсли мағлубиятини изоҳлади

Ярим ўрта вазн тоифасида MMA Series собиқ чемпиони, ўзбекистонлик Бобур Қурбонов 30 июнь куни россиялик Сергей Бобришев билан жанг қилиб, мағлубиятга учраган эди.

Ҳамюртимиз мазкур жангдаги мағлубиятини қуйидагича изоҳлади:

"Ассалому алайкум, ҳурматли дўстлар! Жангни ютқаздик, лекин Худога шукур, ўзимга ҳеч нарса қилмади. Мен ҳеч нарса дея олмайман. Нега ундай бўлди? Чарчадим тўғриси. Лекин ишонаманки, дастлабки учта раундни ютдим. Тўртинчи ва бешинчи раундларни ютқаздим. Буни ҳам тан оламан. Икки марта жангни тўхтатишга буйруқ берилди, лекин билмадим, нега жанг тўхтатилмади. 

Қонга беландик, мен ютдим, деб ўйлаган эдим. 4-5-раундларни бердик, лекин қолганларини аниқ ютдим, деб ўйлаган эдим. Майли энди, нима ҳам қиламиз, бу спорт. Учинчи жангга келишиб олдик. Худо хоҳласа, бу сафаргисига яхши тайёргарлик кўрамиз. Узр, мухлислар, ютишни жуда хоҳлагандим. Аллоҳни айтгани бўлар экан, бу сафар ютқазишимиз керак экан. Минг бор узр, мухлислар!".

Эслатиб ўтамиз, Қурбонов - Бобришев реванш жанги MMA Series 70 турнири доирасида ўтказилди. Чемпионлик жанги тўлиқ 5 раунд давом этди ва унда ҳакамларнинг баҳсли қарори туфайли Бобур Қурбонов мағлуб бўлиб, чемпионлик камаридан маҳрум бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг